Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар

2017-04-23 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир-бирларига табрик йўллаганлар. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўтган даврда “узоқ муддатли ва серқирра ҳамкорликни йўлга қўйишда” сезиларли натижаларга эришилди, “ўзаро сиёсий мулоқот, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий, маданий-гуманитар алоқалар ривожланиб бормоқда”, деб мамнуният билан таъкидлаган. 

Ўзбекистонда юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобидан мамлакатимизни модернизация қилиш ва технологик янгилашга ҳисса қўшаётган Сингапур компанияларининг самарали фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ. Бугунги кунда Тошкентда Сингапур менежментни ривожлантириш институти муваффақиятли фаолият юритмоқда, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрламоқда. 

Сингапур Президентининг қутловида бундай дейилади: “Сингапур ва Ўзбекистон 20 йилдан буён ҳам ўзаро муносабатларда, ҳам халқаро майдонда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мамлакатларимиз ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар мунтазамлик касб этган. Ўзбекистонда Сингапур олий таълим муассасалари ва компаниялари фаолият юритмоқда. Доимий сиёсий ва иқтисодий мулоқотлар Сингапур ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва яқин ҳамкорликнинг ёрқин ифодасидир”. 

Президент Тони Тан Кенг Ям қутловида “Сингапур ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатларни халқларимиз фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кутиб қоламан”, - деб таъкидланган. 

Манба: ЎзА

Поделиться