Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой ТИВ раҳбари билан учрашув
2017-04-21 | Сиёсат
2017 йил 21 апрель куни ШҲТ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Остона шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Вазирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга бўлажак давлат ташрифи ҳамда Ўзбекистон делегациясининг Пекиндаги «Бир белбоғ, бир йўл» халқаро форумида иштирокига тайёргарлик кўришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги