Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро турнир якунланди

2017-04-20 | Спорт

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича “Happy Caravan – 2017” халқаро турнири якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Халқаро гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Исроил, Латвия, Норвегия, Россия, Эстония, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатлардан юзга яқин гимнастикачи ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

Халқаро турнир муросасиз баҳсларга бой ўтди. Мусобақаларда яккаликлар ва гуруҳлар ўртасида гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича баҳслар ўтказилди. Гимнастикачи қизларнинг ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқ бажариши, ижро маҳорати, мусиқа ва ритмни ҳис этиши, чаққон ва нафис ҳаракатлари мухлисларга завқ бағишлади. 

Жамоавий кўпкураш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёра Бурҳонхўжаева ҳалқада 15,05 балл, Тахмина Икромова тўпда 15,15 балл, булавада 14,35 балл, Севинч Турдиева тасмада 14,15 балл тўплади. Шу тариқа 58,7 балл тўплаган терма жамоамиз шоҳсупанинг учинчи поғонасини эгаллади. 

– Тошкентда бадиий гимнастика бўйича ўтказилган мазкур нуфузли мусобақага катта тайёргарлик кўрилгани яққол сезилиб турибди, – дейди исроиллик гимнастикачи Шаи Рубий Бен. –Иштирокчиларнинг нафақат ўз иқтидорини намойиш этиши, балки маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам барча шароит яратилган. Хизмат кўрсатиш юксак даражада ташкил этилган. Ўзбекистонда бадиий гимнастика билан шуғулланаётган қизлар сафи кўплиги бизни ҳайратлантирди. Бу спортни ривожлантиришга давлат томонидан қаратилаётган улкан эътиборнинг яққол ифодасидир. 

 
Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться