Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонун ҳужжатлари тарғиботи йўлида

2017-04-20 | Жамият

Навоийда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Президентимизнинг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларнинг амалга оширилиши, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларнинг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, давлат бошқаруви органлари ходимлари масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада оширишга бағишланган ҳудудий ўқув-семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А.Очилов ва бошқалар мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган миллий қонунчилик тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Янги қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалардан аҳолини доимий хабардор қилиб бориш, ижрочиларга ўз вақтида етказиш ҳамда тарғиб этишга масъул бўлган давлат органларини белгилаш шартлари хусусида фикр алмашилди. 

– Семинарда қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятидан аҳолини хабардор этиш борасида оммавий ахборот воситалари олдида турган долзарб вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди, – дейди Навоий вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Ж.Умирзоқов. – Журналистларнинг мавжуд меъёрий асосларни халққа тушунарли тарзда ҳуқуқшунос мутахассислар, тегишли ташкилот вакиллари иштирокида шарҳлаб, мазмунини теран очиб бериши муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтиришга, кучли фуқаролик жамияти барпо этишда янада фаол бўлишига хизмат қилади. 

Муҳокамалар жараёнида қонунчилик тарғиботига доир малака ва тажрибалардан келиб чиқиб, жамоат ва нодавлат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди. 

 
Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться