Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Амалий тадбирлар давом этмоқда.

2017-04-19 | Жамият

Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси мажлисининг 2017 йил 15 марть кунидаги 2 сон баёнининг ижроси доирасида жорий йилнинг 11-16 апрель кунлари баҳор-ёз мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган сел ва сув тошқинларининг олдини олиш ва салбий таъсирини имкон даражада камайтириш мақсадида, Андижон, Бухоро, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё, сой ва каналларнинг хавфли участкаларида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва ўзанларини тозалашга қаратилган  махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Жумладан: 

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Тентаксойда? 
 
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бош Шофиркон” каналида? 
 
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Шўразак” каналида? 
 
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсида ҳамда Чиноз тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида? 
 
Фарғона вилояти Ўзбекситон туманидаги Даҳанасой сел ташлама ариғи ва “Тегирмонтош” сув тақсимлаш иншоотида, Фарғона тумани “Водил” бош сув тақсимлаш иншоотида? 
 
Хоразм вилояти Хива туманидаги “Хоросон” каналида? 
 
Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Салар” каналида. 
 
Мазкур ўқув машқларига умумий ҳисобда 1776 нафар аҳоли ва тегишли хизматларнинг ходимлари ҳамда 182 та муҳандислик техникалари ва автосамосваллар жалб этилиб,  жами 17683 м3 тупроқ-тош ва 7112 пог. км ўзан тозалаш ишлари бажарилди. 
 
Бу каби ўқув машқлар бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться