Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фахрийлар хонадонида байрам

2017-04-19 | Жамият

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг жасорат ва матонати давлатимиз томонидан қадрланиб, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол этиб тарбиялашда уларнинг ҳаётий тажрибасидан фойдаланилмоқда. Президентимизнинг шу йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ҳамда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромнинг амалдаги ифодасидир.

Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда. 

Шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Миробод туманида бўлиб ўтди. Ҳарбийлар, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчи-ёшлар Олтинкўл кўчасида яшовчи Абдулла ота Тазиев хонадонида бўлди. Мудофаа вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Ф.Шерматов ва бошқалар 93 ёшли отахонни Президентимиз номидан байрам билан табриклади, пул мукофоти, совға-саломлар топширди. 

– Урушдан кейин мактабда ўқитувчилик қилдим, – дейди Абдулла ота. – Туман ҳокимлиги, маҳалла вакиллари, шогирдларим йўқлаб туришади. Замонавий, бири-биридан кўркам мактабларни кўриб қувонаман. Ўқитувчиларга ҳам, ўқувчиларга ҳам ҳавасим келади. Мен ўзимни дунёдаги энг бахтли инсонлардан бири, деб ҳисоблайман. Чунки осойишта юртда, элпарвар Президентимизнинг ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб яшаяпман. 3 фарзандим, ўнлаб невара-чевараларим ардоғидаман. Маҳалламиз, бутун юртимиз бошига кўтариб, эъзозлаяпти. 

Галина ая Аҳророва хонадони ҳам бугун шодумонликка тўлди. Фарзандлари, неваралари дастурхон атрофида йиғилган. 

Мудофаа вазири ўринбосари Д.Муротов ва бошқалар онахонни Президентимиз номидан байрам билан табриклади, пул мукофоти, совға-саломлар топширди. 

Галина ая шу йил 92 баҳорни қаршилади. Турмуш ўртоғи Аъло Аҳроров ҳарбий шифокор бўлиб ишлаган. Уч фарзандни эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаган. Г.Аҳророва урушдан қайтгач, узоқ йиллар ҳарбий соҳада меҳнат қилган. 

– Эл-юрт бахти, фарзандлар роҳатини кўрмоқдаман, – дейди онахон. – Фарзандларим, невараларим йиғилганда хонадонимиз қувончга тўлиб кетади. Илоҳим, бизни қадрлаган, улуғлаган инсонларнинг ўзлари ҳам шу ёшларга кириб, доимо элимиз ардоғида бўлсин, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикка кўз тегмасин 

Шу тумандаги Шароф Рашидов номидаги маҳаллада яшовчи Владимир Яшкин хонадони шогирдлари, маҳалла ёшлари билан ҳамиша гавжум. Отахон 92 ёшда. Болалик йиллари Самарқанд вилоятида ўтган. Отахон урушдан кейин темир йўл соҳасида, турли давлат идораларида хизмат қилган. Биринчи Президентимиз фармонига асосан «Жасорат» медали билан тақдирланган. 

Отахон кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, ёшлар ва бўлажак Ватан ҳимоячиларини тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш ҳамда уни кўз қорачиғидек асрашга чақирди. 

– Президентимиз раҳнамолигида, аввало, инсон манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлардан беҳад мамнунмиз, – дейди отахон. – Ўзбекистон бахтли инсонлар мамлакати. Биз, кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, фарзандларимиз келажаги йўлида қилинаётган олижаноб ишлар учун Президентимиздан миннатдормиз. 

 
Нурилло Насриев, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться