Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Элчиси билан учрашув
2017-04-18 | Сиёсат
2017 йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида 2017 йилда ўтказилиши режалаштирилган турли даражалардаги икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги