Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг ШҲТ ТИВК йиғилишидаги иштирокига доир
2017-04-18 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Йиғилиш 2017 йилнинг 20 21-апрель кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтади.
Вазирлар Остона шаҳрида бўладиган ШҲТ Саммитига ва Қозоғистон раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёни билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегациясининг Остона шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги