2017 йил 10-16 апрель кунлари ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказлари томонидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли билан табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича суҳбатлар ва тушунтириш ишлари ўтказилди. Жумладан:
Андижон вилоятида 4 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Бухоро вилоятида 6 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Жиззах вилоятида 2 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Қашқадарё вилоятида 8та махалла фуқаролар йиғинларида?
Навоий вилоятида 22 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Наманган вилоятида 6 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Самарқанд вилоятида 2 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Сирдарё вилоятида 8 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Сурхондарё вилоятида 11 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Тошкент вилоятида 8 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Фарғона вилоятида 10 та махалла фуқаролар йиғинларида?
Хоразм вилоятида 4 та махалла фуқаролар йиғинларида суҳбатлар ўтказилди.
Ушбу тадбирлар жами 91 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилиб, уларда 3168 нафар аҳоли билан “Яшаш уйлардаги табиий газнинг портлаши”, “Зилзила ва унинг салбий оқибатлари”, “Табиий ҳамда техноген хусусиятли ФВ содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш”, “Фуқароларнинг овқатдан заҳарланиши”, “Қутуриш касаллигини олдини олиш”, “Ботулизм касаллигини олдини олиш”, “Қрим-Конго геморрагик касаллигидан эҳтиёт бўлинг” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Суҳбатлар давомида фуқароларга фавқулодда вазиятлар содир бўлишининг асосий сабаблари ҳамда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича тушунчалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги