2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари (Гипермаркетлар, Супермаркетлар, Минимаркетлар) қуриш дастури
Республика деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш йўли билан меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, замонавий савдо-бозор инфратузилмасини шакллантириш, аҳолининг ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуаларини қуриш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853 сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан:
- бозорларга истеъмолчилар эҳтиёжи мавжудлигини ва деҳқон бозорлари ҳудудидаги савдо расталари ва турғун савдо шохобчалари юкламасини ҳисобга олган ҳолда республика бўйича 59 та деҳқон бозорлари сонини ва уларнинг эгаллаб турган майдонларини оптималлаштириш?
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотадиган деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва янгилаш, уларни барча зарур муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаш шарти билан ҳар бир бозорга ёндош ҳудудда йиғма-қисмларга ажратиладиган енгил металл конструкциялардан ва сендвич панелларидан кенг фойдаланган ҳолда савдо павилонларини барпо этиб харидорларга сифатли хизмат кўрсатиш учун энг қулай шарт-шароитларни ва замонавий савдо-бозор инфратузилмасини яратиш?
- шаҳар ва туманлар аҳолиси сонидан келиб чиққан ҳолда деҳқон бозорлари ҳудудида мижозларга юқори сифатли сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этган ҳолда намунавий лойиҳалар бўйича озиқ-овқат ва истеъмол товарлари билан савдо қилиш учун мўлжалланган 2017-2019 йиллар мобайнида замонавий 242 та савдо мажмуаларини (9 та гипермаркетлар, 154 та супермаркетлар, 79 та минимаркетлар) қуриш кўзда тутилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги