Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нукусда ҳунармандлар маркази

2014-10-14 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими қошида ҳунармандликни ривожлантириш маркази очилди.

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган марказнинг очилишига бағишланган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида миллий ҳунармандликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самараларини бераётгани таъкидланди.

Тадбир доирасида гиламдўзлик, каштачилик, ҳунармандлик маҳсулотлари, амалий санъат асарлари кўргазмаси намойиш этилди. "Устоз-шогирд" анъаналари асосида тажрибали ҳунармандлар томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди.

– Марказда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёшларга соҳа сирларини ўргатиш учун кенг имкониятлар яратилган, – дейди чимбойлик ҳунарманд Улбўсин Ўтепбергенова. – Кўргазма ўзимиз тайёрлаётган маҳсулотларни кенг тарғиб этиш учун айни муддао бўлди.

Марказ миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, бой маданий меросимизни, ҳунармандлик ва амалий санъат асарларини кенг тарғиб этиш, "устоз-шогирд" анъаналарини давом эттириш, миллий ҳунармандлик сирларини ёш авлодга ўргатиш бўйича фаолият олиб боради. Миллий каштачилик ва амалий санъат асарларини халқаро миқёсда тарғиб этиш ҳамда сайёҳликни ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Манба: ЎзА

Поделиться