Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда трамвай қатнай бошлади

2017-04-15 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрганида Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда шаҳар атроф-муҳити мусаффолигини таъминлаш борасида замонавий трамвай линияларини барпо этиш зарурлиги таъкидлаганди.

Ушбу эзгу мақсадни амалга ошириш юзасидан ўтган қисқа вақт ичида тегишли ташкилотлар томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Трамвай қатновини йўлга қўйиш мақсадида шаҳар кўчаларида пўлат излар ётқизилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Самарқанд шаҳрида Темирйўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари "Тарих музейи" бекатидан "Темир йўл вокзали" бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борди. 

Икки томонлама қатновга мўлжалланган йўлда электр билан таъминловчи тўртта подстанция ва битта депо қурилди. Темир йўл вокзали билан Сартепа ўртаси 6,4 километрни ташкил этадиган йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади. 

Президентимиз трамвайларни бошқариш учун малакали ҳайдовчилар тайёрлашни йўлга қўйиш кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Самарқанд шаҳрида тўртта йўналиш бўйича 20 трамвай қатнови амалга оширилиши белгиланган. Мазкур йўналишдан ташқари келгусида Темир йўл вокзали – Сиёб деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай линиялари очилади. 

 

Абу Бакир Ўрозов, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться