Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Лойиҳа энергияни тежаш жараёнига ўз ҳиссасини қўшмоқда

2017-04-14 | Иқтисодиёт

Иқтисодиёт вазирлиги турли усуллар ёрдамида энергия истеъмолини камайтириш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб бормоқда. “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ана шундай усулларидан биридир. Ушбу лойиҳа Жаҳон банки гуруҳи кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон саноат корхоналарида энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган сублойиҳаларни молиялаштириш механизмини татбиқ этиш назарда тутилган. 

Лойиҳа фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги шартнома тасдиқлангандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 июлдаги “Халқаро таррақиёт уюшмаси иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 211-сонли қарорида белгиланди. Шартномага кўра, лойиҳаларни амалга ошириш учун Жаҳон банки Гуруҳи аъзоси Халқаро таррақиёт уюшмаси томонидан 25 миллион АҚШ доллари ажратилди.  
 
2013 йилда эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12-июндаги “Халқаро таррақиёт уюшмаси иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 168-сонли қарорига асосан 100 миллион АҚШ доллари қўшимча молиялаштириш сифатида ажратилди. 
 
“Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Халқаро таррақиёт уюшмаси кредитларидан энергия истеъмолини юқори даражада талаб этувчи тоғ-кон ва металлургия, кимё, нефт ва газ, электр энергия, қайта ишлаш, ва қурилиш материаллари саноати соҳаларининг корхоналари фойдаланишди. 
 
Имтиёзли кредит маблағлари ҳар бир соҳага хос энергия истеъмоли жиҳатидан самарали замонавий асбоб-ускуналарни сотиб олишга йўналтирилди. Мисол учун, семент ишлаб чиқарувчи корхоналар замонавий автоматлаштирилган хом ашёни меъёрлаш ва ташиш бўйича асбоб-ускуналар, ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналари эса янги буғ қозонларни ўрнатиш бўйича сублойиҳаларни амалга оширишди. Бундан ташқари, йирик кредитлар частота узгартиргичлар ва компрессор станциялар каби кўп соҳаларда қўлланиладиган асбоб-ускуналарни модернизациялаш бўйича сублойиҳаларга йўналтирилди. 
Қуйидаги диаграммада кўрсатилганидек, сублойиҳаларнинг асосий қисми тоғ-кон ва металлургия, кимё ва қурилиш материаллари соҳаларида амалга оширилади. Уларнинг ярмидан кўпроғи қўшимча молиялаштириш ҳисобидан таъминланди. 
 
Шундай қилиб, “Ўзметкомбинат” АЖ,  Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати, ва Навоий тоғ-кон металлургия комбинати тоғ-кон ва металлургия йирик корхоналари энергия самарадорлиги бўйича 27 та сублойиҳаларни амалга оширмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу сублойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиши билан йилига 132, 4 миллион кВт/с электр энергияси ҳамда 19, 6 миллион куб метр табиий газни иқтисод қилиш имконияти яратилади. Мазкур сублойиҳалар энергияни фаол тежаш, иккиламчи энергия ресурслари ёрдамида қўшимча электр энергия ишлаб чиқариш ва бошқа чора-тадбирларига қаратилган.  
 
Кимё соҳасида, ўз навбатида, 22 та сублойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур сублойиҳаларда “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Махам-Чирчиқ” АЖ, “Аммофос-Махам” АЖ корхоналари фаол иштирок этмоқдалар. Уларга ҳаво билан таъминлаш тизими ва ҳаво ажратиш блокини модернизациялаш, совутиш минораларни реконструксиялаш ва бошқа чора-тадбирлар киради. Сублойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш натижасида йилига 150, 4 миллион кВт/с электр энергияси ҳамда 56, 7 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилиниши кутилмоқда. 
 
Қурилиш материаллари соҳасида 22 та сублойиҳа амалга оширилмоқда.  Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, сублойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиши билан йилига 43 миллион кВт/с электр энергияси ҳамда 18, 9 миллион куб метр табиий газ тежалади. “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасида “Қизилқумцемент” АЖ ва «Бекободцемент» АЖ фаол иштирок этмоқдалар. Мазкур корхоналарда энергияни тежаш кўрсаткичларига хом ашёни меъёрлаш ва ташиш тизимлари ҳамда бўлакланган тошни юклаш тугунини модернизациялаш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш орқали эришилади. 
 
Бунинг устига, нефт ва газ соҳасида энг юқори энергия иқтисоди кутилмоқда.  Соҳа корхоналарида чиқинди газларни фойдали ишга сарфлаш, автоматик назорат қилиш тизимини татбиқ этиш, ҳамда частота ўзгартиргичларни жорий этиш каби чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йилига 154 миллион кВт/с электр энергияси ҳамда 95, 7 миллион куб метр табиий газ тежалишини таъминлайди. 
 
Таъкидлаб ўтамиз, биринчи босқич доирасида ажратилган кредитлар,  дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мамлакатимиз бўйлаб йилига 167 миллион кВт/с электр энергияси ҳамда 54 миллион куб метр табиий газни иқтисод қилиш имкониятини яратмоқда. Мазкур кредитлардан 18 та йирик корхоналар фойдаландилар. Шунингдек, “Ўзтрансгаз” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ компанияларининг ўнлаб корхоналари кредитлар туфайли энергия тежамкор асбоб-ускуналар билан таъминландилар.  
 
Қўшимча молиялаштириш маблағлари ҳисобига олинганда эса, 2017 йил 1 январь ҳолатига, лойиҳа саноат корхоналари энергия самарадорлиги бўйича 80 та  сублойиҳаларни амалга оширмоқдалар. 2011 йилдан бошлаб, катта кредитларни қабул қилиб олган саноат корхоналарининг умумий сони 30 тадан ошди.  Мазкур сублойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиши билан йилига 518 миллион кВт/с электр энергияси ҳамда 202 миллион куб метр табиий газни иқтисод қилиш имконияти юзага келади. 
 
“Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини мувофиқлаштириш гуруҳи
 
 
 
“Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида
 
асосий саноат соҳаларида энергия ресурсларини тежаш бўйича умумий маълумотлар (2017 йил 1 январь ҳолатига)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться