Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача таълим муасссаларида "Шахмат" тўгараклари ташкил этилади

2017-04-14 | Таълим

Пойтахтимиздаги шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида "Мактабгача таълим муасссаларида "Шахмат" тўгаракларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерацияциси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда пойтахтимиздаги туман мактабгача таълим бўлими йўриқчи-услубчилари иштирок этди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлигининг тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби масъул ходимлари ва бошқалар юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўзининг юксак самарасини бераётганини таъкидлади.

Семинарда "Мактабгача таълим муасссаларида "Шахмат" тўгаракларини ташкил этиш ва бошланғич кўникмаларни ҳосил қилиш" мавзусидаги тақдимот ва маҳорат дарсларида иштирокчиларга МТМда спортнинг ушбу турини кенг оммалаштириш, тарбияланувчиларни шахмат спортини ўрганишга иштиёқини ошириш юзсидан зарур услубий тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться