Кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар бири тўғрисида ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, улар учун шаҳар йўловчи ташиш транспортидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги 128-сонли “Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташиш тўғрисида”ги қарорига асосан пенсионерларни Тошкент метрополитенида 2017 йил 15 мартдан бошлаб соат 10:00 дан 16:00 гача бепул ташиш, бунинг натижасида “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси томонидан олинмай қоладиган даромадларни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш механизми жорий қилинди.
Шу билан бирга, юқоридаги қарорга асосан, Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Ушбу Низомда қуйидагилар кўзда тутилган:
- бир марталик махсус бепул жетонлар реализация қилиш орқали пенсионерларнинг Тошкент метрополитенидан соат 10:00 дан 16:00 гача бепул фойдаланиш тартиби?
- метрополитен ҳар қайси станциясининг кириш жойида соат 10:00 дан 16 00 гача бўлган даврда бепул юриш учун бир марталик махсус бепул жетонларни қабул қилиш бўйича битта махсус турникет ажратиш?
- ой якунлари бўйича реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисида ойлик ҳисобот тузилиши, кейинчалик у пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда пенсионерларни ташишдан олинмай қоладиган даромадларни қоплаш учун Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармасига тақдим этиш тартиби.
Пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда пенсионерларни ташишдан олинмай қоладиган даромадларни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й. , 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги