Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кичик саноат зонаси барпо этилади

2017-04-13 | Иқтисодиёт

2017 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-2860 сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан Сирдарё вилояти ҳокимлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида унинг бош режасига мос тарзда чегараланган ҳудудида иловага мувофиқ кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда – кичик саноат зонаси)ни барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди. 
 
Мазкур қарор билан кичик саноат зонаси таркибига киритилган ер участкалари Сирдарё вилояти ҳокимлигининг тўғридан-тўғри тасарруфида бўлиши ҳамда кичик саноат зонасининг фаолият юритиш муддати кейинчалик уни узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этиши белгилаб қўйилди. 
 
Қарор билан кичик саноат зонаси фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди. 
 
Ушбу қарорга асосан кичик саноат зонасининг қатнашчилари – ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналар, хўжалик юритиш субектини кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб: 
 
ягона солиқ тўловини тўлашдан? 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, кичик саноат зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, шунингдек, металл конструксиялар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться