Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сунь Лицзе билан учрашув
2017-04-13 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2017 йил 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сунь Лицзе билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодиий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни, шу жумладан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирдилар.
Шундан келиб чиққан ҳолда шу йилнинг май ойида Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитасининг раиси ва бош котиби Ван Чэн бошчилигидаги Хитой делегациясининг Ўзбекистон Республикасига қиладиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати