Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоат транспорти истиқболлари

2017-04-12 | Жамият

2017 йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги 129 сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда 2017-2019 йиллар пойтахт Тошкентда жамоат транспорти тизимида қилиниши лозим бўлган ишлар истиқболи белгилаб берилган.

Унда, хусусан, Тошкент шахрида жамоат транспорти фаолиятини янги босқичга кўтариш, қатновлар хавфсизлигини янада ошириш, йўловчиларга юқори маданиятли хизмат кўрсатиш, "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ таркибидаги автокорхоналарнинг молиявий аҳволи ва инфраструктурасини тубдан янгилаш йўлида қилинадиган вазифалар кўрсатиб ўтилган. 

Хусусан, қарорда Тошкент шаҳри жамоат транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш, шаҳар аҳолисининг транспортга бўлган эҳтиёжини чуқур ўрганиб, тўлиқ қондириш, автосаройларни янги, замонавий автобуслар билан босқичма-босқич таъминлаб бориш, метрополитеннинг янги бекатлари қуриб битказилиши, шаҳарда олиб борилаётган янги кўприклар қурилишлари инобатга олиниб янги бекат ва йўналишлар очиш назарда тутилган. 

Шу билан бирга Тошкент ҳалқа йўли билан туташ манзилларда янги автошоҳбекатлар қуриш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, автобуслар қатнов жадвали ва оралиқ масофаларда белгиланган тартибга қатъий риоя қилиб ҳаракатланиши алоҳида кўрсатиб ўтилган. 
 
Қарорда кўпчилик ҳамшахарларимиз ва пойтахтимиз меҳмонларини хурсанд этадиган жихат бу-шаҳар кўчаларида катта ва кичик сиғимли янги замонавий автобусларнинг босқичма-босқич кўпайтириб бориш назарда тутилганидир.  Жумладан, 2017 йилда катта сиғимли 50 та, 2018 йилда 110 та, 2019 йилда эса 190 та, жами уч йилда 350 та замонавий "MAN" русумли автобус харид қилиш назарда тутилган. 
 
Ўрта сиғимли "ISUZU" русумли автобус эса, 2017 йилда 140 та, 2018 йилда 175та, 2019 йилда 200 та, жами 515 та харид қилиниши белгиланган. 
 
Қарорда таъкидланганидек, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти тизимидаги автобус саройларида сўнгги уч йил ичида 865 та янги автобус тасарруфга қўшилади. Қарорда шунингдек : 
 
- "MAN" русумли автобусларга техник хизмати кўрсатиш учун "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги автобус саройларида сервис хизмати марказлари ташкил этилиши 
 
- тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш воситасида босқичма-босқич электрон тўлов тизимини жорий этиш.  
 
- ҳаракат таркибини тасарруф этиш эҳтиёжлари учун эҳтиёт қисмлар,  жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, GPS трекери ва GPS/GSM антенналар, шина ва бошка хориждан олиб келинадиган эхтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод этиш.  
 
- Тошкент шаҳри йўловчи транспортини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган стратегиясини аниқлаш мақсадида 2017 йил охирига қадар йўловчи транспортини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш кўрсатилган. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться