Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2016-2017 йил мавсумида Ўзбeкистон пахта толасининг асосий сифат кўрсаткичларининг ўзгариш динамикаси ҳақида аналитик маълумотнома (2017 йил 1 апрель ҳолатига).

2017-04-04 | Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг пахта етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмлари жаҳон пахта бозорига ахамиятли таъсир кўрсатмоқда. Мустақиллик йилларида жаҳон бозорида ўзбек пахтасининг мавқеини сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлаш учун Республикада мураккаб масалаларни ҳал қилишга тўғри келди. Республика ҳукуматининг сай-ҳаракати пахтанинг янги селекция навларини яратишдан бошлаб замонавий бозор механизмларига мувофиқ тола сотишнинг самарали сиёсатигача бўлган бутун пахта тармоғини ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган эди.

Ўзбекистонда иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири пахта ва уни қайта ишлаш тармоқлари ҳисобланади. Натижада, соҳа тубдан модернизация қилинмоқда ва техник қайта жиҳозлаш ишлари, шу жумладан, кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилмоқда. Пахта ўстиришга ва уни қайта ишлашга, пахта хом ашёсидан халқаро стандартларга жавоб берадиган тола ишлаб чиқаришга ёндашув ўзгарди. Ушбу соҳада, биз, мисли кўрилмаган конвертация ишлари амалга оширилди. Халқаро бозорда ошкоралик механизми, дунё бўйлаб тан олинган юқори сифатли Ўзбек пахта толасини экспортни амалга оширишда муҳим вазифа ҳисобланади.

СИНФЛАР УЛУШИ ТАҚСИМОТ

1-расм

Бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар катта аҳамиятга эга. Пахта мавжуд инфратузилмасини такомиллаштириш, янги маҳаллий пахта навларини сифатини ошириш, пахта хом ашёсини қайта ишлаш, пахта маҳсулотларини сертификатлаш, сақлаш ва доимий етказиб беришга қаратилган. Бу эса - соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳисобланади.

ҲВИ тизимларининг қўлланилиши, ўзбек пахтасини дунё бозорида рақобатбардошлилигини оширибгина қолмай, республикамиздаги тўқимачилик саноати истеъмолчилари учун энг яхши ҳусусиятларига эга бўлган селекцион навлар ассортиментини шакллантиришга имкон берди.

Республикамизнинг айрим минтақалари Қорақалпоғистон, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида қайта ишланган умимий пахта толаси ҳажмининг 90-95% дан ортиғи «Олий» ва «Яхши» синфларини ташкил этади.

Ўзбекистонда 2001 йилдан бошлаб, хўжалик техникалари янгиланиб, янги селекция навлари жорий этилиб, барча «СИФАТ» лабораторияларида пахта толасини 100% лик тойма-той текширилиши бошлагандан сўнг, 4 тип улуши ошгани кузатилди, 01.04.2017 йил ҳолатида эса 68.81% ташкил этмоқда.

4 ва 3-ТИП УЛУШИ ТАҚСИМОТИ

2-расм

Пахта толасининг солиштирма узулиш кучи эса Республикамизнинг барча ҳудудларида юқори даражада қолмоқда. Олдинги йил мавсумига нисбатан пахта толасининг солиштирма узулиш кучи ортди. Пахта толасининг солиштирма узулиш кучи 01.04.2017 йил ҳолатига 81.89% толаси 29гс/тех дан юқоридир.

ПАХТА ТОЛАСИНИНГ СОЛИШТИРМА УЗУЛИШ КУЧИ ГИСТОГРАММАСИ

3-расм

ПАХТА ТОЛАСИНИНГ МИКРОНEЙР КЎРСАТКИЧИ ГИСТОГРАММАСИ

4-расм

4 расмда, 01.04.2017-йил ҳолатига пахта толасининг микронейр кўрсаткичлари диаграммаси тақдим этилган. Пахта толасининг микронейр кўрсаткичи Республикамизда 99,75% -3.5 4.9 оралиғида сақланиб келмоқда.

ПАХТА ТОЛАСИНИНГ УЗУНЛИК БЎЙИЧА БИРХИЛЛИК ИНДEКСИ ГИСТОГРАММАСИ

5-rasm

5-rasmda, paхta tolasining uzunlik bo‘yicha birхillik indeksi 01.04.2017-yil holatiga ko’ra Respublika miqyosida o'rtacha 83-84% oraliq diapazoni eng kup uchraydi. O'tgan mavsumga nisbatan tola birhillik indeksi Buxoro viloyatida yaxshilandi.

Манба: "Сифат" Маркази

Поделиться