Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекенерго» АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялар фаолияти ҳақида

2017-03-31 | Иқтисодиёт

«Ўзбекенерго» АЖнинг 1,4 млн. кВт қувватга эга бўлган гидроэлектр станциялари каскадларга бўлиниб, сув оқимида ишлайди. 2016 йилда гидроэлектр станциялар томонидан 5501,0 млн.кВтсоат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги «Чорбоғ ГЭС гидрогенераторларини ишчи ғилдиракларини алмаштириш билан модернизация қилиш тўғрисида»ги 1692-сонли қарори асосидаги лойиҳа бўйича 2013-2015 йилларда Чорбоғ ГЭС 1,2,3 гидроагрегатларида ишчи ғилдиракни алмаштириш билан модернизация ишлари бажарилди. Натижада Чорбоғ ГЭСнинг умумий қуввати 30 МВт га ҳамда асосий ускуналарнинг мустаҳкамлиги оширилди.

2017 йилда гидроэлектрстанциялардаги 16 та гидроагрегатларда капитал таъмир ишлари бажарилиши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда Хўжакент ва Товоқсой ГЭС ларидаги иккита гидроагрегатда капитал таъмир ишлари ниҳоясига етказилди. Шунингдек, мазкур йилда Чорбоғ ГЭС нинг 4 гидроагрегатида модернизация ишлари бажарилади. Бу жараёнда 4 гидроагрегатнинг қувватини 15 МВт кўтариш ҳамда асосий ускуналарнинг мустаҳкамлигини оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 ноябрдаги «2016-2020 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 331-сонли қарорига асосан «Ўзбекенерго»АЖда бир қатор инвестиция лойиҳалари доирасида ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Фарҳод ГЭСни модернизация қилиш», «Қуйи-Бозсув ГЭСлар каскадини модернизация қилиш (ГEС-14)», «Қодирия ГЭСлар каскадини модернизация қилиш (ГЭС-3)», «Тошкент ГЭСлар каскадини модернизация қилиш (ГЭС-9)», «Шаҳрихон ГЭСлар каскадини модернизация қилиш (ГЭС ЖФК-2)» инвестиция лойиҳаларидир.

Модернизация қилиш жараёнида гидроагрегатларни турбина, генераторлари, электротехник ва гидромеханик ускуналарини алмаштириш режалаштирилган. Бунинг натижасида ускуналарнинг мустаҳкамлиги ва фойдаланиш муддатини узайтириш кўзда тутилган.

Манба: "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти

Поделиться