Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соҳибқирон мероси – инсоният бойлиги

2017-04-10 | Жамият

Мамлакатимиз бўйлаб Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Самарқанд давлат университетида ўтказилган илмий конференция ҳам ушбу санага бағишланди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар буюк бобокалонимизнинг давлатчилик сиёсати, бунёдкорлик ишлари, илм-фан, маданият ҳомийси сифатида Шарқ цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритди. Мустақиллик йилларида Амир Темур меросини ўрганиш ва уни кенг тарғиб этиш, Соҳибқирон номи билан боғлиқ тарихий обида, муқаддас қадамжоларни обод қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани эътироф этилди. Мазкур йўналишдаги ишлар, илмий тадқиқотлар нафақат юртимиз, балки хорижий мамлакатларда ҳам катта қизиқиш билан олиб борилмоқда. 

– Амир Темур томонидан йирик марказлашган давлат тузилиши, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари минтақамиздаги барча халқлар тарихи ва маданиятида ёрқин из қолдирган, – дейди "Ўзбекистон – Қозоғистон" дўстлик жамияти ва Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Жанубий Қозоғистон филиали раиси Икром Ҳошимжонов. – Жумладан, Қозоғистонда ҳам Амир Темур даври тарихини ўрганиш юзасидан илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда, кўплаб китоблар яратилаётир. 

Конференция иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси ва темурийлар томонидан бунёд этилган обидаларни зиёрат қилди. 

 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться