Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Парламент вакиллари халқ билан учрашмоқда

2017-04-10 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, жойларда мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганмоқда, халқ билан мулоқот ўтказмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида халқ билан мулоқот тизимини кенг йўлга қўйиш, аҳоли дарду ташвишига шерик бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш масалаларига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида бу борадаги ишлар янги босқичда давом эттирилмоқда. 

Сенатор ва депутатлар, шунингдек, бириктирилган масъуллар Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида бўлиб, фуқаролар билан мулоқот ўтказмоқда. 

– Депутатларнинг хонадонимизга келиб самимий суҳбатлар ўтказаётгани, муаммоларимизни тинглаётгани, бизни жуда қувонтирди, – дейди Қамаши туманидаги "Тўқбой" қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Сардор Раҳмонов. – Қишлоғимиздаги кўприк таъмирталаб бўлиб қолган эди. Тошкент – Термиз йўли ҳам қишлоқдаги 41-умумтаълим мактаби ёнидан ўтади. Лекин шу йўлнинг 2 километри бир томонлама таъмирланиб, иккинчи қисми қолиб кетган. Бу ердан мактаб болалари қатнайди. Йўл белгилари, пиёдалар йўлаги йўқ. Шу боис кейинги пайтларда тез-тез йўл ҳаракати билан боғлиқ кўнгилсизликлар юз бермоқда. Депутатларимиз мазкур масалага эътибор қаратиб, унинг ҳал этилишига кўмаклашишга ваъда берди. 

Қонун ижодкорларининг "Тўқбой", "Бойбўри", "Эрдали" қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги аҳоли билан учрашувларида мактабгача таълим муассасалари, кутубхоналар ташкил этиш, мактабларни таъмирлаш, спорт зали қуриш, қишлоқларда автобус қатновини йўлга қўйиш, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ камчиликлар, электр симёғочи ҳамда трансформаторларни алмаштириш каби масалалар ўрганилди, тегишли мутасаддилар билан мазкур муаммоларни бартараф этиш чоралари келишиб олинди. 

– Мулоқотлар жараёнида депутат ва сенаторлар аҳолини ташвишлантираётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда мутасадди ташкилотларга амалий кўмак бермоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўткир Бўтаев. – Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Қамаши туманида ташкил этилган учрашувларда парламент вакиллари тумандаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, қишлоқ одамларининг турмуш тарзи, дарду ташвишлари билан танишмоқда. Мулоқотларга ҳудуддаги муаммолар ечими юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам жалб этилмоқда. Ана шундай мулоқотлар чоғида Райҳон Туфлиев 1992 йилда туғилган ўғли Аброр Бердиёровнинг оёғи синиб, бир неча йилдан буён даволатишга қийналаётгани ҳақида мурожаат қилди. Туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари билан нега шу пайтгача беморга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмаганини ўргандик ва уни тезда даволаш чоралари кўрилди. 

Очиқ мулоқотларда маҳалла фаоллари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, фермерлар, таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этмоқда. Ўз фаолиятини кенгайтириш, кредит олиш, ер ажратиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилган тадбиркор ва фермерлар тегишли ташкилот раҳбарларидан ўзларига зарур маълумотлар олмоқда. 

Парламент аъзоларининг аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда. 

 
Ўлмас Баротов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться