Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Арманистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2017-04-10 | Сиёсат

2017 йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентга МДҲ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян билан учрашди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Арманистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати, турли соҳалардаги алоқалар, жумладан МДҲ ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. 
 
Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистоннинг мавжуд салоҳиятини намоён қилиш нуқтаи-назаридан савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться