Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молдова ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашув
2017-04-06 | Сиёсат
2017 йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тошкентдаги МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Молдова номидан қатнашиш учун келган Молдова Республикаси Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири ўринбосари Лилиан Дарий билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришдан ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантириш ва халқларимиз ўртасидаги анъанавий алоқаларни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги