Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Табиий ресурсларни асраш долзарб вазифа

2017-04-05 | Жамият

Навоийда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маъқулланган “Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин!” гранти лойиҳаси доирасида медиатур ташкил этилди.

Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Мурунтов конидаги меҳнат жараёнлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларини таништириш, вилоятда экожурналистикани ривожлантириш мақсадида ташкил этилган медиатурда мамлакатимизда табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Бу экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатлари олдини олишга хизмат қилаётир. Бунда Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

– Медиатурнинг мақсади ҳам табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, саноат ишлаб чиқаришида атроф-муҳит муҳофазасига қатъий эътибор қилиш масалаларини ўрганишдан иборат, – дейди лойиҳа координатори М.Ҳосилова. – Хусусан, Мурунтов конида ташкил этилган тадбир мамлакатимизнинг бой ер ости захираларини ўзлаштириш, қайта ишлаш, саноат чиқиндиларини зарарсизлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишиш имконини берди. 

Зарафшон шаҳрида жойлашган олтин кони мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, нодир металларни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш бўйича кончилик саноатидаги энг қулай ҳамда самарали усуллардан фойдаланилмоқда. Хусусан, рудани 270 метр баландликка етказиб берадиган тик қия конвейернинг ишга туширилиши мавжуд захираларни ўзлаштириш унумдорлигини кескин оширди. Йилига 14 миллион тонна рудани ташиб чиқарувчи линия анъанавий усулларга қараганда камхаржлиги билан ажралиб туради. Ушбу технология истиқболда конда қазиш ишларини минг метр чуқурликкача давом эттириш имконини беради. 

Навоий кон-металлургия комбинатида табиатни муҳофаза қилишга доир тадбирлар 2013-2017 йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Ҳаракат дастурига биноан амалга оширилмоқда. Бу ерда ишлаб чиқаришда ишлатилган сувдан қайта фойдаланиш механизми йўлга қўйилган. Бунинг самарасида атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндилар миқдорини кескин камайтиришга эришилмоқда. 

Медиатур иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. 

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться