Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давр ва оммавий ахборот воситалари

2015-02-27 | Жамият

Қашқадарёда глобаллашув жараёнида оммавий ахборот воситалари олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, ахборот хизматлари ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, миллий матбуотимизнинг таъсирчанлигини ошириш, фуқароларнинг сўз эркинлигига доир ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, соҳа ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Оммавий ахборот воситалари олдида турган галдаги вазифалар, вилоят ижодкорлари фаолияти, соҳадаги мавжуд муаммолар, истиқбол режалари ҳақида сўз юритилди. "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Бу борада журналистлар масъулиятини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Бугунги кунда вилоятда 41 номдаги газета, 3 журнал, 2 телевидение, 2 радиостанция фаолият олиб бормоқда, – дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Усмон Нусуров. – Кейинги йилларда уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бормоқда. Муҳими, ҳар бири ўз аудиториясига эга.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонунининг вилоятдаги ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотларнинг оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Манба: ЎзА

Поделиться