Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Баҳор келди сени сўроқлаб

2015-02-27 | Жамият

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда "Баҳор келди сени сўроқлаб" дея номланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирга турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари таклиф этилди.

Тадбирда институт ректори Б.Сайфуллаев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Ўзбекистон халқ шоири А.Орипов, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Н.Каримов, шоира Г.Жўраева ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида адабиётни ривожлантириш, ижодкорлар фаолиятини рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ўзбек мумтоз адабиёти, халқ маънавиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган ёзувчи ва шоирлар хотирасини абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Бу жиҳатлар серқирра ижоди, намунали ҳаёти, ижтимоий фаоллиги билан ўзбек хотин-қизларига ибрат намунаси бўлган эл севган шоира ижодига эътиборда ҳам ёрқин намоён бўлмоқда. Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилгани, ҳар йили юртимизнинг ўнлаб энг иқтидорли қизлари ушбу мукофотга сазовор бўлиши ардоқли шоирага юксак эҳтиром ифодасидир.

Истиқлол йилларида шоиранинг ижод маҳсулларини тўплам ҳолида қайта нашр этиш, ҳаёти ва ижодига оид тадқиқотлар олиб бориш, хотира асарларни ёзиш ва уларнинг мазмун-моҳиятини китобхонлар, хусусан, ёшларга етказиш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шоира асарлари она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак маънавиятли авлодни вояга етказиш, вафо, ҳурлик, тинчлик, дўстлик ва келажакка ишонч ғояларига йўғрилган. Унинг миллийликка уйғун шеърлари ва достонлари кўплаб тилларга таржима қилингани дунё адабиёт ихлосмандларига ўзбек шеърияти, миллий анъаналари ва ёрқин сиймолари билан яқиндан танишиш имкониятини берди.

Тадбирда шоиранинг ижодидан намуналар ўқилди, куй-қўшиқлар ижро этилди.

Манба: ЎзА

Поделиться