Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!
2016-06-27
Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги фармони ҳамда шу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганига ва журналистлар, матбаа ходимлари касб байрамини кенг нишонлаб келаётганига 23 йил тўлди.
Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир, деганди буюк адибимиз. Шу маънода, бугунги файзиёб лаҳзаларда ушбу айём тарихи ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш жоиз, деб ўйлаймиз. 1906 йил 27 июнь куни Тошкентда “Тараққий” номли газетанинг илк сони чоп этилган. Юртимизда чинакам миллий матбуотнинг юзага келиши айнан шу газета билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам 27 июнь мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни деб белгиланган.
Манба: ЎзА