Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Davra.uz

2016-06-01

Davra.uz Миллий ижтимоий тармоғининг ишга туширилганлиги муносабати билан матбуот-анжумани 

Айни пайтда ижтимоий тармоқларнинг платформасини глобал тармоқдаги энг оммабоп ва кўп талаб қилинадиганлардан бири деб ҳисоблаш мумкин. Ижтимоий тармоқларда нафақат мактаб ўқувчилари ва уй бекалари, балки спорт ва шоу-бизнес оламидаги юлдузлар, тадбиркорлар ва ҳаттоки давлат ҳамда бошқарув органлари вакиллари ҳам ўз аккаунтларига эга. Ўз навбатида, шу турдаги ресурслар сони кун сайин ортиб бормоқда. Баъзи фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқ дўстлар билан мулоқот қилиш йўли бўлса, бошқалар фойда кўриш ва қайта алоқа сифатида фойдаланадилар. Аммо барча учун ижтимоий тармоқлар ахборот олишнинг энг яхши манбааси сифатида ифодаланади.

Ўзбекистон аҳолиси ўртасида янги танишларни ортирриш ва тизимдан чиқмаган ҳолда ахборот олиш имкониятини берувчи ижтимоий лойиҳалар энг оммабоп ҳисобланади. “Одноклассники”, “Мой Мир”, “ВКонтакте” ва Facebook ижтимоий тармоқлари интернет тармоғидаги 25 та энг йирик ижтимоий тармоқлари орасида етакчи ҳисобланади.

.UZ домени ҳудудидаги ижтимоий тармоқларга келадиган бўлсак, WWW.UZ каталоги статистикасига кўра, Узнетда 38 та ижтимоий тармоқ рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг аксарият қисми фаолият юритмайди. Фаолият юритадиганлари эса, фаол эмас ва уларда фойдали ҳамда қизиқарли маълумотлар мавжуд эмас (ОАВ, ташкилотлар, мавзули гуруҳлар саҳифалари ва бошқалар).

Юқоридагиларни инобатга олиб, Узнетда мамлакатимиз аҳолиси маданияти ва эҳтиёжларига мослаштирилган ўзимизнинг миллий ижтимоий тармоқни яратишга кучли эҳтиёж сезилди. Ушбу вазифани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ёрдамида UZINFOCOM Маркази томонидан Davra.uz ижтимоий тармоғи яратилди. Мазкур ижтимоий тармоқнинг асосий афзалликлари бу унинг Tas-IX тармоғида эканлиги ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда менталитетимизга мувофиқлиги жиҳатидан назорат қилиш имконияти мавжудлигидадир.

Бугун 2016 йилнинг 1 июнида Davra.uz Миллий ижтимоий тармоғининг ишга туширилганлигига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди. 

.UZ доирасида ижтимоий тармоқнинг яратилиши алоҳида ўрин эгаллаш билан бирга бу жуда оммабоп ҳамдир, деди Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жлрий этиш вазирлиги ахборот ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Толибжон Мирзақулов. Шунингдек, Uzinfocom Маркази директор ўринбосари Нозимжон Далибаев Закиржонович ўз нутқи билан иштирок этди. Davra.uz ижтимоий тармоғининг алоҳида томонлари ва функционаллари тўғрисида батафсил ZiyoNET РМ гуруҳи бошлиғи Бахтиёр Носиров гапириб берди.

Ижтимоий тармоқнинг ишга тушиши тадбирга йиғилган ОАВ ходимларида катта қизиқиш уйғотди —улар томонидан  мазкур сайтнинг келгусидаги режалари, функционали ҳамда сервиснинг оммабоплиги ҳақида кўплаб саволлар берилиб, уларга Uzinfocom Маркази директори Ғайратхўжа Гафархўжаевич Сайдалиевнинг ўзи жавоб берди.

Davra.uz ижтимоий тармоғи ёрдамида фойдаланувчилар ўз синфдош ва курсдошлари (таълим олган жойини кўрсатган ҳолда), ҳамкасблари (иш жойини кўрсатган ҳолда)ни топишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, қизиқишлар бўйича очиқ ва ёпиқ турдаги гуруҳларни яратиш имконияти мавжуд. Шунингдек, саҳифалар яратиш ёки ушбу тизимни бизнесни ривожлантириш сифатида ҳам қўллаш мумкин.

Ижтимоий тармоқнинг стандарт сервисларидан матн, расм ва видеоларни жойлаштириш, лайклаш, изоҳлаш ва мессенжерда мулоқот қилиш мумкин. Шу билан бирга, тадбирлар яратиб, унга танишларни таклиф қилиш мумкин.

Ҳозирги пайтда Davra.uz ижтимоий тармоғида 2200 дан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган бўлиб, қизиқишлар бўйича 50 та саҳифа ва 60 та гуруҳлар яратилган.

Davra.uz ижтимоий тармоғида ID.UZ орқали авторизациядан ўтиш мумкин. Мобил қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиб, интерфейс ўзбек ва рус тилларида.

 

Манба: Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM

Поделиться