Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эълон
2016-04-02
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилардан ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тиллар бўйича тест синовлари ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 371-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларининг 22035 нафар профессор-ўқитувчиларини хорижий тиллар ва ахборот - коммуникация технологияларни билиш даражасини аниқлаш мақсадида 2016 йил апрель ойида тест синовларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Манба: Давлат тест маркази