Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Семинар

2016-03-14

Солиқ ҳисоботи шаклларига киритилган ўзгартиришлар ва кичик бизнесга солиқ солиш билан боғлиқ долзарб масалалар

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда «EREPORT» лойиҳаси мутахассислари иштирокида корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бухгалтерларини «Пойтахт» бизнес марказида 2016 йилнинг 15 март куни соат 10: 00 да бўлиб ўтадиган семинарга таклиф этади.

Семинар мавзуси:

«Солиқ ҳисоботи шаклларига киритилган ўзгартиришлар ва кичик бизнесга солиқ солиш билан боғлиқ долзарб масалалар»

– электрон солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришнинг ўзига хос хусусиятлари

– микрофирма ва кичик корхоналарда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича амалиётда юзага келадиган масалалар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази мутахассисларига мавзу юзасидан саволлар бериш мумкин.

Семинарда иштирок этиш учун таклифномани www. ereport. uz сайтида талабномани тўлдирган ҳолда ёки (+998 71) 200-70-80 телефон рақамига қўнғироқ қилган ҳолда олишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться