Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эълон

2016-03-05

2016 йилнинг 9-11 март кунлари «Grand Mir Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистонда миллий лаборатория сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича Бешинчи мажлис бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда ЖССТнинг Европа Минтақавий Бюроси томонидан ташкил этилмоқда.

Йиғилишнинг асосий мақсади мамлакатимиз ва бошқа давлатларда лаборатория хизмати имкониятларини кенгайтириш ҳисобланади. Бу эса соғлиқни сақлашни ривожлантириш, шунингдек, лаборатория хизматларининг ахборот ва коммуникация тизимиларини яхшилашга ёрдам беради.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, илмий тадқиқот институтлари ва республика илмий тиббиёт марказлари ходимлари, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти мутахассислари, мамлакатимиздаги хусусий клиникалар раҳбарлари, шунингдек, ЖССТ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Амалга оширилган ишларни умумлаштириш, кучли ва кучсиз томонлари, имконият ва таҳдидларини муҳокама қилиш натижалари бўйича қолган масалаларни муҳокама қилиш, кейинги қадамларни келишиб олиш ва уларнинг бажарилиши режалаштириш мажлиснинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться