Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ҲИСОБОТ

2016-02-23

2016 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг сифат ва миқдор ўзгаришлари” мавзуидаги йиллик конференцияси бўлиб ўтади.

Конференциянинг мақсади кенг жамоатчилик, маҳаллий ва хорижий эксперт-таҳлилчиларни Институтнинг 2015 йилдаги фаолияти ҳақида хабардор қилиш, шунингдек Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг ҳолати ва истиқболларини ҳар томонлама муҳокама этишдан иборатдир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари, етакчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий ва халқаро ташкилотлари вакиллари, Институтнинг таъсисчилари кенгаши аъзолари, миллий ва хорижий ахборот воситалари вакилларининг иштироки кутилмоқда.

Конференция кун тартибидан Институт олдида турган вазифаларни янада самарали бажаришга оид таклиф-мулоҳазалар, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилиш каби масалалар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18-22 февраль кунлари республикамиз бўйлаб Институтнинг ҳудудий бўлинмаларида йиллик ҳисобот конференциялари бўлиб ўтади.

Тадбирда иштирок этиш масаласида конференцияни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитага (масъул: Агзамова Гулрух Анваровна, тель.: 245-80-15) ҳамда Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат этиш мумкин.

Манба: Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

Поделиться