Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Challenge Samarkand” спорт фестивали

2023-01-17

17 январь куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида триатлон бўйича ўтказиладиган «Challenge Samarkand» спорт фестивали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2023 йил 16-17-сентябрь кунлари Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида «Challenge Samarkand» – «Challenge Family» халқаро бренди таркибига кирувчи триатлон пойгаси ўтказилади.

Бугун ушбу спорт фестивали олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва триатлон федерацияси биринчи ўринбосари Фарруҳ Насиров, Бош котиби Елена Кун иштирок этишди ва спорт фестивали олдидан саволларга жавоб беришди.

«Challenge Samarkand» – Марказий Осиёда «Challenge Family» бренди остида ўтказиладиган биринчи ва ягона триатлон пойгаси. Бу шунчаки пойга эмас, бу энг юқори даражадаги халқаро фестиваль, унда ҳамма иштирок этиши мумкин. Профессионал триатлончилар, бошланғич триатлончилар, аёллар, болалар, ҳар қандай даражадаги тайёргарликка эга бўлган ҳар бир киши спорт байрами муҳитига кириши мумкин. 

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида триатлон бўйича профессионаллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади ва унда республикамизнинг энг кучли спортчилари мамлакат чемпиони унвони учун кураш олиб боради.

Тадбирда 1700 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда, улардан аксарият иштирокчилар хориждан келади. Рўйхатдан ўтиш веб-сайт орқали онлайн амалга оширилади, рўйхатдан ўтиш бугун,17 январь куни очилади ва 2023 йил август ойигача давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться