Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ёшлар туризми ҳафталиги»

2022-12-29

2023 йилдан бошлаб январь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон бўйлаб «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади

Ҳафталик Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ  ташкил этилаётган ушбу ҳафталикдан кўзланган мақсад ёшларни таътил вақтида республиканинг диққатга сазовор жойларига мавсумий имтиёзли сайёҳлик пакетлари асосида саёҳатларини ташкил этиш, олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари ва маҳаллалардаги аҳоли ва ёшларнинг саёҳатларини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилишлари учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Шунингдек, ҳафталик давомида маданий мерос объектлари, музейлар, театр ва кинотеатрларга ёшларнинг жамоавий сайёҳатлари ташкил қилиниши баробарида тарихимизни жонли кўрсатувчи театрлаштирилган томошалар намойиши йўлга қўйилади.

Барча ҳудудларда «Ёшлар туризми карвони» лойиҳаси ҳамда Қорақалпоғистонда «Орол туризми» ҳафталиги ўтказилади.

Таъкидлаш керакки, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида маданий мерос объектлари, музейларга  чегирмалар эълон қилинди. Бундан ташқари, ҳафталик доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан саёҳат қилувчи ёшлар учун вилоятлараро қатновчи автобус, авиа ва темирйўл чипталарига чегирмалар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар белгиланади.

Маълумот учун: дам олиш кунларида саёҳат қилишни истаганлар бу борадаги қулайликлар ва бошқа маълумотларни ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчиларига мурожаат қилишлари мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться