Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспомарказда байрам тадбири

2022-12-11

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан аграр тармоқ меҳнаткашларининг мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш ва улуғлаш, маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида 2022 йил 11 декабрь куни Экспомарказда байрам тадбири ўтказилади.   

Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари,  маънавий-маърифий ва маданий, хайрия тадбирлари, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик-танловлар ташкил этилмоқда.  
 
Шунингдек, тадбирда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, тренинглар ва соҳа вакиллари учрашувлари ҳам бўлиб ўтади.

Манба: ЎзА

Поделиться