Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Kokand ethnosport challenge -2022

2022-10-10

11 октябрь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида "Qo‘qon etnosport chellenj — 2022" республика фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги "Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
 
Фестиваль дастуридан бир-биридан қизиқарли миллий халқ ўйинлари ҳамда цирк томошалари ўрин олган. Тадбир иштирокчилар ҳамда меҳмонларга унутилмас таассуротларни ҳадя этиши шубҳасиз.
 
Фестивалга ташриф буюринг ва такрорланмас лаҳзаларга гувоҳ бўлинг.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться