Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухорода “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги ҳамда “Нефт ва газ саноати ходимлари” куни кенг нишонланди.
2022-09-05
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида бошланган тадбирни “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали директори Ўткир Файзиев очди.
Нотиқ Давлат раҳбари томонидан барча тизимда бўлгани каби газ таъминотида ҳам яратилаётган имкониятлар, шароитлар ҳақида тўхталди. Ходимларнинг меҳнати, фаолиятини алоҳида эътироф этди. Ҳар бир таъминот ходимининг меҳнати, жамоада ўз ўрни, шижоати, қадри борлигини таъкидлади. Уларнинг масъулиятни ҳис этиб, аҳоли фаровонлиги ҳамда турмуш шароитини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётганлиги айтиб ўтилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги фармонига асосан “Когонтумангаз” газ таъминоти бўлими газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш чилангари Лайло Асатованинг “Шуҳрат” медали билан мукофотлангани таъкидланди. Унинг 17 йилдан ортиқ иш тажрибаси намуна сифатида тилга олинди.
– Мен учун бу йилги байрам қўшалоқ келди, – дейди “Когонтумангаз” газ таъминоти бўлими газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш чилангари, “Шуҳрат” медали соҳибаси Лайло Асатова. – Бу кунлар ҳеч ҳам ёдимдан чиқмаса керак. Менинг кичкина меҳнатимни қадрлаб, давлат мукофотига лойиқ деб билганликлари учун Президентимизга раҳмат. Жуда ҳам хурсанд бўлдим.
Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамда самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар Бошқарув раиси ва филиал директорининг фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Қувонарлиси, таъминот тизимида йиллар давомида ҳалол меҳнат қилиб, халқ фаровонлиги йўлида муносиб ҳиссасини қўшган, минглаб шогирдларга устозлик қилган, айни дамда эса пенсия ёшида бўлган фахрийлар меҳнати ҳам эътироф этилди.
Зариф Комилов
Манба: ЎзА