Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ халқаро яриммарафони

2022-02-23

Март ойининг сўнгги якшанбасида Тошкентда ШҲТ халқаро яриммарафони ташкил этилади

Маълумки, 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда. Ўзбекистоннинг раислиги доирасида 80дан ортиқ турли даражадаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
 
Шундай тадбирлардан бири 2022 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ халқаро яриммарафонидир. Мазкур тадбир доирасида “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишланган IV халқаро Тошкент ярим марафони ҳам ташкил этилади.
 
2016 йилдан бошлаб ҳар йили ташкилотга аъзо давлатлар спортчилари иштирокида ўтказиб келинаётган мазкур спорт тадбири жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш баробарида спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишига имкон яратиш, олимпия, паралимпия ва миллий спорт турларини ривожлантириш борасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг спорт федерациялари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшади.
 
ШҲТ ярим марафонида минглаб инсонлар, жумладан, турли мамлакатлар ва қитъалардан келган профессионал спортчилар, ҳаваскор югурувчилар ҳамда соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ШҲТ байроғи остида бирлашади.
 
Пойтахтимиз Тошкентда ўтказилиши кутилаётган ярим марафон дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар – 3 км ҳамда марафон мусофасининг тенг ярми, яъни 21 км 97,5 метр масофага югуриб, ўз кучларини синовдан ўтказишади.
 
Ярим марафон маршрути пойтахтимиздаги Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан бошланиб Нукус, Абдулла Қодирий, Абай кўчалари орқали давом этиши белгилаб қўйилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться