Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика танлови

2022-02-17

“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловига рўйхатдан ўтиш жараёни қизғин тус олган. Ҳар сонияда иштирокчилар сони ошиб бормоқда.

Танловга рўйхатдан ўтиш 2022 йил 28 февраль соат 18:00 га қадар давом этади. 
 
Танлов низомига асосан, 1 март куни соат 9:00 да www.vorislar.uz  сайти ёки  @vorislar_tanlovi_bot орқали IQ тест синовлари бошланади.
 
Ҳар бир иштирокчига 25 та тест саволи берилади ва ҳар бир тўғри жавоб учун 8 баллдан баҳо қўйилади. 110 дан юқори балл тўплаган иштирокчи танловда қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритади. 
 
Сайт орқали юкланадиган лойиҳа тақдимоти 6 та слайддан иборат бўлиши ва ҳажми 10 Мб дан ошмаслиги талаб этилади. Шундан сўнг иштирокчи  (http://www.vorislar.uz/) www.vorislar.uz сайти ёки @vorislar_tanlovi_bot  телеграм орқали ўз лойиҳасини юклаши мумкин.
 
Танловга тақдим этиладиган лойиҳа ёки ғоя илмий ва инновацион характерга эга бўлиши керак.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться