Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Танлов

2021-12-14

Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига қисқа муддатли стажировкаларга танлов эълон қилинади

Инновацион ривожланиш вазирлиги 2021 йил 29 ноябрь – 2 декабрь кунлари Венгрия Республикасига амалга оширилган делегация ташрифи давомида эришилган келишув натижаларига мувофиқ 25 нафар ёш олимларни Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига 1 ойлик қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш юзасидан мақсадли танлов эълон қилади.

Шу муносабат билан, 2022 йилнинг 1 февраль санасига қадар илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)ларни 1- ва 2-иловаларга мувофиқ тақдим этишингиз сўралади.

Номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари (буюртмачилар) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда - Низом) талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда Вазирликнинг info@mininnovation.uz электрон манзилига юборилади.

Шунингдек, Низомнинг 5-бандига асосан стажировка ўташга тавсия этилаётган номзодларни мутахассислик фанидан чет тилида суҳбат ўтказиш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини аниқлаш юзасидан дастлабки саралаш танловини ўтказиш бевосита буюртмачилар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

стажировка ўташга мутахассислик фани ва хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада биладиган, ёши 20 дан 40 гача бўлган номзодлар юборилади;

номзодлар бир йил давомида икки маротаба етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) стажировка ўташга ғолиб сифатида маъқулланиши мумкин эмас;

танловларда ғолиб деб топилган номзодлар стажировка ўтаб келгандан ҳамда мазкур стажировка бўйича ҳисобот тақдим этгандан сўнг навбатдаги календарь йилидаги эълон қилинган танловларга номзод сифатида тавсия этилиши мумкин.

Саралаш танловларни ўтказиш тартиби:

саралаш танловлар икки босқичда махсус эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади.

Биринчи босқичда киритилган маълумот (ҳужжат)лар Низомнинг 11-бандига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлиги кўриб чиқилади.

Иккинчи босқичда номзодлар ўз стажировка дастурларини чет тилида тақдимот (презентация) кўринишида ҳимоясини ўтказадилар.

Саралаш танловлар даврида тақдимот ҳимоясида иштирок этмаган (келмаган) номзодларнинг ҳужжатлари махсус эксперт гуруҳининг қарорига асосан рад этилиши мумкин.

Тақдимот ҳимоясида номзодлар танланган тадқиқот ишини қисқа, лўнда ва асосланган ҳолда очиб бериши ҳамда пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари талаб этилади.

Бунда, махсус эксперт гуруҳи тақдимот натижаларига асосан якуний хулоса тайёрлашда қуйидаги мезонларга амал қилади:

хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада билиши ва қўллай олиши - 30 баллгача;

стажировка мақсад ва вазифаларининг долзарблиги ҳамда илмий ёки иқтисодий самарадорлиги - 40 баллгача;

стажировканинг олий таълим ва/ёки илмий ташкилотнинг йўналишлари, эҳтиёжлари ва талабларига мослиги - 30 баллгача.

Тақдимот натижаларига асосан камида 60 балл тўплаган номзодлар махсус эксперт гуруҳи қарори билан ғолиб деб топилади.

Танлов ҳақидаги эълон Вазирликнинг расмий веб-саҳифаси www.mininnovation.uz да жойлаштирилган.

Қўшимча маълумотлар олиш учун: Илмий стажировкаларни ва лаборатория асбоб-ускуналари харидини ташкил этиш бўлими бошлиғи С. Тахиров, тел.: (90) 989 24 05, электрон манзил: s.takhirov@minninovation.uz ҳамда етакчи мутахассиси С. Султонов, телефон (94) 420 68 70  электрон манзил: s.sultanov@mininnovation.uz.

Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш учун тақдим этилиши зарур бўлган маълумот (ҳужжат)лар рўйхати:

  1. Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш режаси (2- илова);
  2. Буюртмачиларнинг коллегиал органи (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин) қароридан кўчирма;
  3. Стажировка даврида амалга ошириладиган ишлар дастури;
  4. Номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета);
  5. Олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси ва/ёки илмий даражаси (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;
  6. Фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси;
  7. Номзоднинг 3х4 см ўлчамдаги оқ фондаги 2 дона рангли фотосурати;
  8. Хорижий тиллардан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар, муддати ўтган ҳужжатлар бундан мустасно), агар мавжуд бўлса.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться