Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Учинчи ренессанс – янги Ўзбекистоннинг тараққиёт, тинчлик ва фаровонлик кафолати

2021-08-23

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан

Ўзбекистонимиз мустақил бўлганига 30 йил бўлди, ушбу жараён ҳар бир ватандошимиз, халқимизга улкан имкониятлар, дунё ҳамжамиятидаги тенглик каби баҳолаб бўлмайдиган ҳуқуқимизни қайтариб берди. Пировардида миллий ўзлигимизни англадик, миллий ғоямизни ишлаб чиқдик, миллий ва маънавий қадриятларимиз тикланди, миллий тикланишдан – миллий юксалиш томон одимламоқдамиз.

Демак ватандошларимизда “тинчлик”, “мустақиллик”, “фаровонлик”, “ривожланиш”, “тараққиёт”, “юксалиш”, “маърифат” каби ғояларга дахлдорлик ҳисси ошмоқда, халқимиз миллий бирликни ҳис қилсагина, илм-маърифтатга эътиборни кучайтирса, юксалишга интилса, ислоҳотлар ташаббускори бўлса – мустақиллиги умрбоқий бўлади, давлатимиз ривожланиш ва тараққиёт сари юз тутади.

Жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда “Янги Ўзбекистон”, “Янги Ўзбекистон тажрибаси” деган иборалар тилга олинмоқда. Бу мамлакатимизда кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофи, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда илм-фан арбоблари, тадқиқотчилар, олимлар диёримиздаги янги уйғониш даврининг ўзига хос бўлган жиҳатларини соҳалар кесимида тадқиқ қилишга киришди. Жумладан, педагогика фанлари доктори, профессор М.Қуронов ва психология фанлари бўйича фалсафа докториХ.Жабборов томонидан учинчи ренессанс даврининг ғоявий, мафкуравий, педагогик, психологик жиҳатлари тадқиқ қилинди ва унда қуйидагича таҳлилларни келтириш мумкин.

“Учинчи Ренессанс – маъно + фикр + ғоя + ҳаракат = Миллий ғоя!” формуласи келтирилади. Бунда асосан, мустақилликни мустаҳкам ҳимоялаш, мазкур ҳолат бўйича ўтмишдан сабоқ чиқариш кераклиги, масалан мустақилликни ҳарбий, шунингдек, маънавий ҳимоялаш мумкинлиги, тарихдан бизга маълумки, биз қачон мустамлакага тушган бўлсак халқнинг бирлашмаганлиги халқнинг бирирлашмаганлигини сабаби эса, ҳаммани бирлаштирадиган ғоя бўлмаганлиги ва бу ғоя одамларнинг қалбига сингдирилмаганлиги бўлиб чиқади.  

Бизда эса ҳозир бу ғоя бор “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”. Энди учинчи ренессанс пойдеворини ҳимоя қилишимиз керак. Биз буни ўз вақтида ҳимоя қилмасак, унга зарар беришга уринадиган кучлар пайдо бўлиши мумкин.  

Узоқдан туриб маънавий ҳужум қилинади. Маънавий ҳужумларга қарши туриш – фуқаролик бурчимиз. Уларга жавоб беришимиз керак ва бу ҳам илмий асосда бўлиши шарт. Учинчи ренессанснинг қурилиши ва ҳимояси илмий асосга қурилса, бу катта кафолат бўлади. Ватанни чегарачи қўлида қурол билан қандай ҳимоя қилаётган бўлса, одамларнинг маънавиятида ҳам шундай ҳимоя ўрнатилади.

Учинчи ренессанс миллий ғоя нима учун биз уни маънавий ғоя, деб аташимиз керак? Бунда маъно деган сўздан бошлаймиз. Чунки учинчи ренессанс даври мукаммал амалга ошиши учун, тез амалга ошиши учун одамлар, ёшлар учинчи ренессанснинг маъносини тушуниб олишлари керак, қабул қилиб олишлари керак. Ўзига манфаатли эканлигини англашлари керак. Ўзини бахтли бўлиши учун учинчи ренессанс бўлиши кераклигига иқрор бўлиши керак. Маъносини тўғри англаши шарт.

Маънодан кейин фикр келади. Фикрдан кейин эса ғоя. Ғоядан кейин харакат бошланади. Харакат эса Учинчи Ренессансни яратади. Яъни ҳар бир Ўзбекистонликнинг онгида харакат натижаси ўлароқ бу юзага келади.  

Демак, биз ҳозир шуни бошидан бошламасак, бошидан пухта илмий асосда илмий ташкил этмасак қийин бўлади. Нима учун қийин бўлади? Одамлар яхши тунушунмаса, тўғри англамаса, ўз манфаатини кўрмаса умуммиллий ҳаракатга қўшилиши қийин бўлади. Шунинг учун биринчи босқич, одамларга учинчи ренессанснинг маъносини тушунтириш босқичи ҳисобланади.

Иккинчи босқич одамларнинг фикрларини пайдо қилишдир. Яъни одамлар учинчи ренессанс ҳақида майли бошқа сўзлар билан гаплаша бошласин, кундалик ҳаёти давомида учинчи ренессанс ҳақида гаплашиб, саволлар бера бошласин, ўз фикрини айтсин. Чунки одамлар ўз фикрини айтмаса, одамлар учинчи ренессанс ҳақида нималарни билиши, нималарни ўйлаётгани, бу фиклари тўғрими, нотўғрими билиб бўлмайди, баҳолаб бўлмайди. Қаерда, қайси ҳудудда одамлар учинчи ренессансни тўғри англаяпти, қаерда яхши, қаерда ўртача ва қаерда англамаяпти деб даражалаштириш зарурати бор.  

Учинчи босқич ғоядир. Учинчи ренессанс ҳар бир одамнинг ғоясига айландими, йўқми? Қаерда, қайси ҳудудда, қайси ташкилотда, вазирликдаги одамларнинг ғоясига айланди? Айни саволларга жавоб топган ҳолда чора-тадбирлар кўрилиши керак.

Тўртинчи босқич – бу ҳаракат босиқичи. Қаерда учинчи ренессанс учун одамларнинг ҳаракати фаол, қаерда ўртача ва қаерда ҳаракати сустлиги аниқланади. Илмий ёндашув бу саволларга жавоб бера олади, ноилмий ёндашув фақат юзаки кўради, юзаки хулоса қилади ва нотўғри натижаларга эришилади. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди.  

Хулоса ўрнида, мамлакатимизда илм-маърифатга берилаётган алоҳида эътиборнинг замирида чуқур маъно бор. Яъни Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт, тинчлик ва фаровонлик кафолати бўлиши керак. Илм-маърифат – бу янги уйғониш даврининг пойдевори, унинг асосида эса шу юрт фуқароларининг миллий тафаккури, миллий ғояси, эртанги кунга, тараққиётга бўлган ишончи бўлиб, жамиятдаги барқарорликни таъминлаб берувчи асосий устувор омиллардан биридир. Илм-фан ривожланар экан, нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий-маданий соҳанинг ҳам тараққиёти кафолатланади, мазкур кафолат эса ўзида янги ренессанс даврини ифода этишига шубҳа йўқ.  

 

Ҳазрат Жабборов,

Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти,  

психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Манба: ЎзА

Поделиться