2021-08-16
Адлия вазирлиги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Ислоҳотлар билимдони” совринли викторинасини эълон қилади
Викторина 2 босқичда ўтказилади.
1-босқич 17 август куни ташкил этилади. Иштирокчилар test.adliya.uz cайтидан рўйхатдан ўтиб 50 та ҳуқуқий тест саволига онлайн жавоб беради. Энг кўп ва энг тез тўғри жавоб берган 10 нафар иштирокчи 2-босқичга ўтади.
2-босқич 19 август куни суҳбат тарзида кечади. Бунда иштирокчилар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги адлия органлари биносида “Zoom” орқали вазирлик ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан савол-жавоб тарзида суҳбат ўтказилади. Натижаларга кўра энг юқори балл олган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.
Ғолиблар Мустақиллик байрами арафасида қуйидаги совғалар билан тақдирланади:
1-ўрин – телевизор;
2-ўрин – телефон;
3-ўрин – чангютгич.
Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади.
Викторинада иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали