Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида ижодий танлов

2021-08-12

Адлия вазирлиги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида ижодий танлов эълон қилади

Танловнинг мақсади мустақилликнинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида аҳолининг Ватан туйғусини янада юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.
 
Танловга иштирокчилар ўзлари тайёрлаган ижодий иш намуналари (расм, шеър, 3 дақиқадан ошмаган видеоролик)ни жорий йилнинг 12-20 август санасига қадар юбориши мумкин (юбориладиган манзил қўшимча эълон қилинади).

Танлов шартлари ҳақида батафсил (https://telegra.ph/Tanlov-shartlari-08-09).

Танлов ғолиблари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Ижодий танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Поделиться