Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мустақиллик энг олий неъмат
2021-08-03
Бухорода вилоятида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида Бухоро туманидаги Н-ҳарбий қисмда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзолари, Мудофаа бошқармаси қошидаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари Марҳабо Пардаева ва Шодмон Сулаймоновлар мустақилликка эришиш остонасидаги қийичиликлар, бугунги дориломон кунларимизни матҳ этиб, олиб борилаётган оқилона сиёсат ҳамда қисқа фурсатларда эришилаётган натижалар ҳақида сўз юритди.
– Бугун қайси касб эгаси бўлмасин уларнинг қалбида катта ифтихор, ўтаётган ҳар бир кунидан миннатдорлик туйғуси бор, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими бошлиғи Марҳабо Пардаева. – Дунёда шарафли вазифалар жуда кўп, аммо улар ичида киндик қонинг томган Ватанни ҳимоя қилиш шарафлилар ичра шарафлисидир. Шу мақсадда ҳарбий қисмларда ҳам мустақиллик байрамини кенг нишонлашга доир байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ватан – бу инсонга ато этилган энг улуғ неъмат, аждодларимиз уйғоқ руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир. Унинг мустақиллигини таъминлаш, келажаги учун хизмат қилиш эса ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоира Гўзал Рўзиева ва олима, Зулфия мукофоти совриндори Нозима Холиқовалар Ватанни, мустақилликни шарафловчи шеърлар ўқиди. Ҳаваскор хонандалар томонидан куйланган куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
Тадбирнинг иккинчи қисми ҳарбий қисм кутубхонасида давом этди. Ҳарбий хизматга чақирилганлар мушоираси келажагимиз эгаларининг юксак салоҳиятли эканидан далолат беради.
Зариф Комилов
Манба: ЎзА