Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданий-маърифий ва ижодий учрашувлар давом этмоқда...

2021-06-02

Қашқадарё вилояти маҳалла ва қишлоқларида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ва концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек,  Жиззах шаҳри ва Зомин туманида «Халқаро болаларни ҳимоя экилиш куни» муносабати билан «Болаларга беринг дунёни» мавзусида маданий- маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида «Ўзбекконцерт» ДМ Жиззах вилояти томонидан эстрада санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилиб болажонлар ва тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашилди.

Шу куни Миришкор ҳамда Касби туманларида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.

Ижодий учрашув ва концерт дастурида Республика маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Жалолиддин Маннонов, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси муҳаррири ўринбосари шоир Абдумажид Азим, ўзбек миллий академик драма театри артистлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова, Тоҳир Саидов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Носирова, Бахтиёр Аҳмедов, Олтинбек Сапаралиев, Отабек Ҳақбердиев, тақлидчи Сайфиддин Файзиев, эстрада хонандалари Аслиддин Дўстов, Шербек Шодиев, Шарофиддин Муродов, Алижон Исоқовлар иштирок этишди.

1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан ўтказилган тадбирда «Ўзбекконцерт» ДМ Тошкент шаҳар бўлими томонидан 1-2-мурувват уйларида хайрия тадбири ҳам ўтказилди. Ушбу хайрия тадбирида халқимиз суйган эстрада хонандалари Муниса Ризаева, Рухшона ҳамда «Афруз» гуруҳлари ўзларининг қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди.

Шунингдек, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ҳамда Янгибозор, Хонқа, Тупроққалъа туманларида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда республика ҳамда вилоятда ижод қилаётган эстрада хонандалари, актёрлар, ёзувчи ва шоирлар иштирок этдилар.

Тарғибот тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакў́пир тумани Маданият марказида ҳам «Ёшлар учинчи ренессанс драйвери» мавзусидаги маънавият-маърифат концерт дастурига уланиб кетди. Бу учрашувда Маданият ва маърифат маркази бошлиғи Минҳожиддин Хожиматов, Ўзбекистон халқ артисти М.Йўлчиева, Ўзбек Миллий академик драма театрининг актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов ва Муқимий номидаги мусиқий драма театри актёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов ва бошқа ижодкорлар қатнашишди.

Тарғибот тадбирлари, ижодий учрашувлар мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси 

матбуот хизмати

Манба: ЎзА

Поделиться