Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик”

2021-06-01

Бухорода мазкур шиор остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

– Ҳудудларда ўтказилаётган маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Марҳабо Пардаева. – Мазкур тарғибот тадбирларини ташкил этишдан асосий мақсад, халқимизда шукроналик ҳиссини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда янгича дунёқарашни уйғотишдан иборат. Айниқса, ёшларимиз ўртасида китобга бўлган муҳаббат, китобга ошноликни тарғиб этиш ҳамда кенг имкониятлар эшиги очишини англатишдир. Тарғибот гуруҳи аъзолари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли билан учрашиб, уларга хуш кайфият улашмоқда. Тарғибот тадбири чин маънода байрам тантаналарига айланиб кетди. Ижро этилган шўх куй-қўшиқлар, ўқилган монолог ва шеърлар барчага бирдек манзур бўлди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, атоқли адабиёт, маданият ва санъат намояндалари вилоятнинг шаҳар ва туманларида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс”, “Мустаҳкам оила – жамиятимиз кўрки”, “Ватанимиз тараққиётига менинг ҳиссам”, “Ёшлар учинчи ренессанс драйвери”, “Янги уйғониш даври китобхонлик ва кутубхоналардан бошланади”, “Янги Ўзбекистон – янги марралар сари” мавзуларида маданий-маънавий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилган концерт дастурида юртимиз ва вилоят санъат усталари, ёш истеъдод эгалари томонидан куй ва қўшиқлар, миллий ва жаҳон классикаси намуналари, Ватан, мустақиллик, тинчлик, фаровонлик, ёшлик ҳақидаги куй-қўшиқар, рақслар ижро этилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, маҳалла ва гузарларида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда.  

Зариф Комилов

Манба: ЎзА

Поделиться