Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

2020-08-26

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши, туман Мудофаа ишлари бўлими, Миллий гвардиянинг вилоят Қўриқлаш бошқармаси 7-алоҳида отряд бўлими билан ҳакорликда давра суҳбати ташкил этилди. 

Суҳбат иштирокчилари ўқувчи ёшларга мустақиллигимиз тарихи, шонли Армиямиз куч-қудрати ва Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия тизмидаги ислоҳотлар ҳақида маълумотлар беришди.
 
Тадбир давомида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Л.Бузруков оддий аскарлар бўлган Оққўрғон туман ёшлари С.Анорбоев, Д.Эгамов ва И.Қувватбековларга миллий армиямиз сафларида ўз хизмат бурчини муваффақиятли  бажарганликлари муносабати билан "Ташаккурнома"ларни тантанали равишда топширди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться