Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тадбиркорлик фаолиятини валюта тебранишларидан ҳимоя қилиш
2020-03-04
2020 йил 10 март соат 15:00 да Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида ҳамда "Consult Engineering Group Limited" хусусий компанияси билан ҳамкорликда "Тадбиркорлик фаолиятини валюта тебранишларидан ҳимоя қилиш" мавзусида бизнес тақдимот ўтказилади.
Тадбир дастури:
15.00 - Ташкилотчилар томонидан очилиш маросимига бағишланган нутқ.
15.10 - Азамат Майбалаевнинг"Ўзбекистон тадбиркорлари учун молиявий хизматлар, ўсиш учун янги имкониятлар" мавзусидаги тақдимоти:
15.40 - Артем Лукашиннинг: "Бизнесни валюта тебранишларидан ҳимоя қилиш мавзусидаги тақдимоти
16.10 - савол-жавоблар ўтказш;
16.30 - викториналарва совринли ўйинлар:
16.40 - ташриф буюрувчилар ва ташкилотчилар ўртасида ўзаро суҳбат.
Тадбир маърузачилари:
Майбалаев Азамат - Consult Engineering Group Limited директори. Бизнес ва лойиҳа менежери сифатида 10 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. Маркетинг ва бизнесни ташкил қилиш бўйича мутахассис.
Лукашин Артем - Lighthouse Group Limited директори. Хусусий капитал бўйича молия бозори мутахассиси. Инвеститсия, воситачилик, дилерлик соҳасида 13 йиллик тажрибага эга.
Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин: +7 707 945 6327 Айнур (whatsapp) +7 7172 642 344
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси