Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
TITF-2020
2020-02-17
ТХТЯ-2020ни ўтказилишини ташкиллаштириш бўйича танлов эълон қилинди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туристик ярмаркаси (TITF-2020)ни ташкиллаштириб ўтказиш ва унга иштирокчиларни жалб қилиш бўйича аутсорсинг шартномасини тузиш имкониятини қўлга киритиш бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилганлигини эълон қилади.
Aризаларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 23 февраль соат 16:00 гача. Танловни ўтказиш санаси ва вақти: 2020 йил 25 февраль, соат 15:00да. Танлов шартлари ва иштирокчиларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги батафсил маълумотлар танлов ҳужжатларида келтириб ўтилган.
Танловда иштирок этиш учун таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига, қуйидаги манзил бўйича юборилади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси.171-уй, 100066. Қўшимча маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: (+998 95) 196 40 01, (+998 95) 198 40 01, (+998 95) 199 40 01. Электрон манзил: uzbconventionbureau@gmail.com, ucb@uzbektourism.uz.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги